Президент Олимпиадаси бугундан старт олади
Пойтахтимизда ўзбек спортидаги йилнинг муҳим воқеликларидан бири — “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг финал босқчи ҳисобланган Президент Олимпиадасига бугундан старт берилади.
Мусобақанинг илк кунида бадиий гимнастика, оғир атлетика, бокс ва эркин кураш баҳслари ўтказилади. Шунингдек, сув спорти турлари бўйича кўргазмали дастур беллашувлари ҳам ташкил этилади.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар