CHERY AUTO

Пойтахтимизда ўзбек спортидаги йилнинг муҳим воқеликларидан бири — “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг финал босқчи ҳисобланган Президент Олимпиадаси бошланмоқда. Эртадан мусобақа иштирокчилари Тошкентда жам бўлишади. 24 ноябрдан эса юртимизнинг энг кучли ёш спортчилари ғолиблик учун баҳсларга киришишади.

Tecno

Бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, оғир атлетика, енгил атлетика, 3х3 баскетбол, бадиий гимнастика, таэквондо WТ, стол тенниси каби 10 та Олимпия спорт турини ўз ичига олган баҳслар Олимпия шаҳарчаси, Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Гимнастика бўйича Олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилади.

15-17 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган ушбу мусобақа миллий терма жамоаларимизга иқтидорли ёшларни селекция қилиш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!