Про лига. "Хоразм" сафарда "Шўртан" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" ўйини бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг минимал, 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки бўлим тенг курашлар остида кечди. 34 дақиқада Хожиакбар Юнусов ўнг қанотдан рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди. 

Иккинчи бўлимни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган "Хоразм" 65 дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олди: Улуғбек Шарипов аниқ зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу гол ўйинда ягона бўлди.

Шу тариқа, хоразмликлар сафарда 3 очкони қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!