Про лигада марказий ўйиннинг статистикаси қандай?

Про лиганинг 2-туридаги марказий ўйин Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” клублари ўртасида бўлиб ўтади.

Про лига етакчилари шу кунга қадар чемпионат баҳсларида жами 30 та учрашувда тўқнаш келишган.

Ўзаро учрашувларнинг 11 тасида “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. «Бухоро» жамоаси эса 15 тасида зафар қучган. Яна 4 та баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 55-43 ”Бухоро” фойдасига.

Бухороликлар 49 очкони қўлга киритишган. «Қўқон-1912» очкоси 37 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:

28.02.2020. Қўқон 1912 – Бухоро - 3:0 (1:0)

14.04.2019. Қўқон 1912 – Бухоро - 1:3 (0:2)

22.05.2018. Қўқон 1912 – Бухоро - 1:2 (1:2)

26.05.2017. Қўқон 1912 – Бухоро - 2:1 (2:0)

09.04.2016. Қўқон 1912 – Бухоро - 0:1 (0:0)

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Бухоро” ўртасидаги ўйин 19 март куни «Истиқлол» стадионида соат 17:40 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!