Про лиганинг 5 та клуби иш ҳақидан қарздор эмас. "Турон"нинг эса иштирок этиш масаласи сўроқ остида

Суперлига клубларидан кейин Лига Про лига клубларига оид маълумотни ҳам очиқлайди.

Ўрганишлар натижасига кўра, "Машъал", "Шўртан", "Қўқон-1912", "Хоразм" ва "Арал" клубларида меҳнат шартномаларида кўрсатилган ойлик иш ҳақидан муаммо мавжуд эмас. Мазкур клублар сметаси Суперлига жамоаларига нисбатан сезиларли кам бўлса-да, иш айрим жамоаларга нисбатан тўғри йўлга қўйилган.

"Бухоро" клуби етарли даражада ахборот тақдим этмади. Клуб иш фаолиятида қатор муаммолар мавжуд. Вилоятнинг бошқа бир жамоаси "Ғиждувон"да ҳам қарздорликлар мавжуд. Шунингдек, клубга оид қатор ахборотни ўрганиш ишлари давом этаётган бўлиб, мазкур ҳолат "Ғиждувон"нинг Про лигадаги иштирокига ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

"Юниред" жамоасида қарздорлик мавжуд. Клуб баъзи масалаларда олдинга қадам ташлаган, бироқ ЎФА томонидан қўйилган талаб юзасидан муаммоларга эга. Бу эса клубга нисбатан санкция қўлланишига олиб кетиши катта эҳтимол. Масала 17 январь кунги тегишли қўмита йиғилишида кўриб чиқилади.

"Андижон СГС" фаолиятини тўхтатгани юзасидан Лигани хабардор қилган. Бу масала юзасидан қўшимча ахборот берилади. "Янгиер" Про лига йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да, ЎФА томонидан қўйилган қатор талаблар бажарилмаган. Клуб Лига билан мунтазам алоқада эмас. Унинг Про лигадаги иштироки юзасидан қўшимча маълумот берилади.

"Турон" молиявий қийинчиликлар марказида экани маълум. Мазкур клубнинг Про лигада тўп суриши масаласи аниқ эмас. Лига "Турон" масаласида қўшимча ахборот беради.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рахим
17/01/2024 04:36
Хоразм бу Фил сени элитада кутамиз