Профессионал боксчимиз 30 март куни рингга чиқади
Профессионал рингда мағлубиятсиз сериясини давом эттириб келаётган ўзбекистонлик Равшан Махамаджонов ўзининг навбатдаги жангини 30 март куни ўтказади.
Москва шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган бокс кечасида Равшаннинг рақиби ким бўлиши ҳозирча ошкор қилинганича йўқ. Бу боксчи шу вақтга қадар профессионал рингда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, ўша куни АҚШнинг Пенсилвания штатида яна бир боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳаров (15-0-0) япониялик Кейта Обара (20-3-1) билан куч синашади.
Фикрлар