Профессионал боксчимиз Улуғбек Холов бугун рингга кўтарилади

Профессионал боксчимиз Улуғбек Холов ўзининг навбатдаги жангини бугун Жанубий Осетиянинг Цхинвал шаҳрида ўтказади.

Мазкур бокс оқшомида ҳамюртимизга мезбонлар вакили Сослан Тедеевга рақиблик қилади. Жанг 61 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек шу вақтга қадар профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, буларнинг барчасида ғалаба нашидасини сурган. Шунингдек, уч бора рақибларини муддатидан олдин рингни тарк этишга мажбур қилган.