ПСЖ 6 ойдан сўнг эркин агентга айланадиган футболчи учун 20 млн евро тўлашга тайёр

Париж клуби қишки трансфер ойнасида “Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньярни сотиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Журналист Адриен Грениернинг ёзишича, Париж гранди словакиялик футболчининг шартномаси 6 ойдан кейин тугашига қарамай, унинг трансфери учун “нерадзуррилар”га 20 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, футболчининг ўзи аввалроқ "Интер" билан шартномани узайтиришдан бош тортган эди. ПСЖ Шкриньярга йилига 9 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Шкриньяр ўтган ёзда ПСЖга ўтиши мумкин эди, бироқ «Интер» унинг трансфери учун 70 миллион евро талаб қилган ва шу сабабли ушбу келишув амалга ошмай қолган.

Милан жорий мавсум “Интер” сафида А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!