ПСЖ 17 ёшли футболчи учун 50 миллион евро беришга тайёр

ПСЖ "Фламенго"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лорран Лукас хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Франция ОАВ хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, парижликлар ёш футболчи учун 50 миллион евро сарфлашга тайёр. Лукасда фаолиятини АПЛда давом эттириш варианти ҳам бор. Уни "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" жамоалари ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Маълумот учун, Лорран ёшлар мусобақасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!