ПСЖ аргентиналик юлдузидан айрилди

  • 07 Feb 10:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖнинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жароҳати сабаб сафдан чиқди.

Tecno

33 ёшли футболчи Франция чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Лилль”га қарши ўйинда жароҳат олиб, биринчи бўлим охирида захирага олинди. Яқин кунларда ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг унинг жароҳат қай даражада оғирлиги ва тикланиш муддати аниқ бўлади.

Ди Мария жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!