ПСЖ “Барса” ҳужумчисини сўраяпти
Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” клуби Испания чемпиони “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торресни харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Париж клуби уни Брэдли Баркола жамоани тарк этган тақдирда ўрнига муносиб номзод, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.
Франция гранди бош мураббийи Луис Энрике аввал Испания миллий жамоасида Торрес билан бирга ишлаган.
Ўтган мавсумда Торрес барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Унинг “Барселона” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар