ПСЖ “Барса” юлдузига 120 миллион евро тикди
ПСЖ молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, “Барселона”нинг асосий юлдузларидан бири Педрини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, бу трансфер ташаббуси парижликлар бош мураббийи Луис Энрикедан чиққан. Испан мутахассиси ўз олдига қўйилган асосий вазифа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун таркибни ўзига мослаштирмоқчи.
Клуб раҳбарияти бош мураббийни қўллаб-қувватлаш тайёр. Парижликлар 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 120 миллион евро тикишдан қочмайди.
Педрининг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Transfermarkt футболчини 80 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар