Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ПСЖ Бразилиядан янги истеъдод топди

Скаутлар яхши ишлади

«Палмейрас» жамоасида тўп суриб келаётган ёш хавбек Луис Фелипе Пачеко яқин вақтларда Европанинг етакчи клубларидан бирига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Terra нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 18 ёшли таянч яримҳимоячига энг жиддий қизиқишни Франциянинг «ПСЖ» клуби билдирган. Шунингдек, футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида Украина чемпиони «Шахтёр» ҳам бор.

Шу билан бирга, «Палмейрас» ҳозирча Пачеко билан хайрлашишга шошилмаяпти. Бразилия клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига кўра, ёш истеъдод энг аввало ўз юртида тўлиқ очилиши, маҳаллий чемпионатда янада ўсишга эришиши керак. Шундан сўнггина Европага йўл олиш масаласини кўтариш мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Жорий мавсумда Пачеко асосий жамоа сафида 11 та ўйинда майдонга тушди. У ҳали гол ёки голли узатма билан ажралиб тушмаган бўлса-да, мутахассислар унинг ўйинида катта салоҳият кўришмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ