ПСЖ "Челси"нинг қимматбаҳо ҳимоячисини кўзламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюсто «Пари Сен-Жермен» клуби диққат марказига тушди.

Париж клуби ёзги трансфер ойнасида француз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ хабарларга кўра, «Челси» 75 миллион фунт атрофида (тахминан 87,5 миллион евро) тўлов талаб қилмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри The Sun манбасига таяниб хабар берди.

«ПСЖ раҳбарияти ҳозирча бундай катта маблағни сарфлашга тайёрми-йўқми, аниқ қарорга келмаган.

Мало Гюсто учун курашда «Манчестер Сити» ҳам ҳали майдонни тарк этгани йўқ. Transfermarkt портали мутахассислари ҳимоячининг бозор қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Франция терма жамоаси таркибида ўйнайдиган бу қанот ҳимоячисининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. 23 ёшли футболчи охирги жаҳон чемпионатида жамоаси таркибида бешта ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!