
ПСЖ дарвозабон трансферини эълон қилди!
"Пари Сен-Жермен" 23 ёшли дарвозабон Люка Шевалье билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган битим тузди.
Кўплаб нашрларнинг хабарига кўра, трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этган, яна 15 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Шевалье Лига 1 доирасида 34 ўйин ўтказиб, 36 гол ўтказиб юборган.
Фикрлар