ПСЖ дарвозабони яна ижарага кетди
ПСЖ дарвозабони Марцин Булка янги мавсумни "Ницца" сафида ижара асосида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “Ницца” 21 ёшли польшалик посбонни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олган.
Булка ўтган мавсумни "Картахен" ва "Шатор" клубларида ижарада ўтказган эди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.
“Ницца” мавсумдаги илк учрашувини 8 август куни ўз майдонида “Реймс”га қарши ўтказади.
Фикрлар