ПСЖ Энрикени қачон расман эълон қилади?

Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрикени ПСЖ бош мураббийлигига тайинлаш масаласи аллақачон ҳал бўлди.

"PSG COMMUNITY"нинг хабар беришича, француз гранди Энрикенинг тайинлангани ҳақида 6-июль, пайшанба куни расман эълон қилади.

Мутахассиснинг аввалги иш жойи 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз ўйинидан сўнг тарк этган Испания терма жамоаси бўлди.

Ўтган мавсумда парижликлар Франция чемпиони бўлишди. Галтье шогирдлари Чемпионлар лигаси чорак финалида "Бавария"га мағлуб бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!