ПСЖ етакчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди. 

Манба маълумотига кўра, вингерни Лондоннинг "Челси" клуби ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. "Кўклар" мураббийи Лиам Росеньорнинг шахсан ўзи Грузиялик футболчини таркибида кўришини истамоқда. 

25 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Маълумот учун, Хвича жорий мавсум парижликлар сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол киритди ва 6 та голли узатма амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!