
ПСЖ футболчилари Луис Энрикедан норози. Бош мураббийга эса барибир...
ПСЖнинг айрим ўйинчилари бош мураббий Луис Энрике учрашувга тактика танлашда фақат ўз ғояларига суяниб қолаётганидан норози бўлмоқда.
L’Équipe нашрининг маълум қилишича, ўйинчиларга испаниялик мутахассис тактика танлашда айрим футболчилар, хусусан, Брэдли Баркола ва Усмон Дембеленинг кучли томонларидан фойдаланмаётгани, улар уюштираётган хавфли вазиятларни инобатга олмаётганига эътироз билдиряпти.
Бундан ташқари, футболчиларга испаниялик мураббийнинг кўрсатмалари қисман бажарилмаганда ҳам ўзларига нисбатан тоқатсиз муносабатда бўлаётгани ҳам ёқмаяпти.
Таъкидлаш жоизки, Луис Энрике шогирдларининг бирорта эътирозини қабул қилгани йўқ ва ўз услубини ўзгартирмоқчи эмас.
Комментарии