ПСЖ ҳимоячи трансферини эълон қилди

  • 1 январь, 2024, 20:03
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лукас Бералдо "Сан-Паулу"дан ПСЖ сафига кўчиб ўтди. 

Франция клуби 20 ёшли футболчи билан 2028 йилга қадар шартнома имзолангани ҳақида эълон қилди. 

Қайд этиш лозим, бразилиялик футболчи учун ПСЖ 20 миллион евро тўлайди. Аввалроқ, унга "Зенит" қизиқиш билдирган, аммо Бразилия клуби Россия грандининг 18 миллион евролик таклифини рад этганди. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!