ПСЖ икки ўйинчини сотиб, 200 миллион евро фойда кўрмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА Суперкубогини қўлга киритган “Пари Сен-Жермен” ҳужумкор футболчилари Брэдли Баркола ва Ибраим Мбайени сотиш орқали катта миқдорда маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, парижликлар раҳбарияти икки футболчининг эҳтимолий сотувидан жами тахминан 200 миллион евро даромад олиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Ҳар икки вингер ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча жамоани тарк этиши мумкин.

Transfermarkt баҳосига кўра, 23 ёшли Брэдли Барколанинг трансфер қиймати 90 миллион евро, 18 ёшли Ибраим Мбайенинг баҳоси эса 30 миллион евро. Бироқ парижликлар уларни бу суммалардан анча юқори нархга сотади.

Франциялик футболчиларга Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари қизиқиш билдирмоқда. Брэдли Баркола учун курашда “Ливерпуль” асосий даъвогар ҳисобланади, аммо мерсисайдликлар ҳозирча ПСЖнинг талабларини қондиришга муваффақ бўлмаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!