ПСЖ икки юлдузни кўзлади

ПСЖ таркибини кучайтириш мақсадида яна икки трансферни амалга оширишга қарор қилди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, парижликлар “Лилль” ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ва “Интер” ҳимоячиси МИлан Шкриньярни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

ПСЖ португалиялик футболчига уч йиллик битим ва йилига 6 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Бу ўйинчига “Милан” ҳам даъвогарлик қилмоқда. Лекин италияликлар маош борасида Париж клубига билан рақобатлаша олмайди.

“Интер” ҳимоячиси Шкриньярни трансфер қилиш учун парижликлар 60 миллион евро беришга тайёр. Италияликларни бу сумма қониқтирмаяпти. Улар яна 10 миллион евро қўшишни сўрамоқда.

Агар бу трансфер амалга ошса, Шкриньяр беш йиллик шартнома тузади ва ҳар мавсум учун 7,5 миллион евродан маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!