ПСЖ иккита катта трансферга қўл урмоқда

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе жамоани тарк этганидан кейин таркибни бошқа машҳур ижрочилар билан кучайтиришга интилмоқда.

Фабрицио Романонинг таъкидлашича, айни пайтда парижликлар икки юлдузни олишни кўзлаяпти. Улардан биринчиси “Бафари”дан кетишга шайланган Йозуа Киммих, иккинчиси “Бенфика” вакили Жоау Невешдир.

Манбага кўра, ПСЖ мутасаддилари 29 ёшли немис футболчисини биринчи бўлиб олишга мойиллик билдирган. Киммихнинг трансферини амалга ошириш нисбатан осонлиги айтилмоқда. Чунки тажрибали ўйинчининг мюнхенликлар билан  амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолди холос.  

“Бенфика” 19 ёшли Невешни 120 миллион еврога баҳолаяпти. Қолаверса, истеъдодли ярим ҳимоячига гранд клублардан чорловлар бўлаётгани трансферни қийинлаштиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!