ПСЖ "Интер" етакчисини қўлга киритишга жуда яқин турибди
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр фаолиятини ПСЖда давом эттиришга яқин турибди.
Таниқли инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар беришича, 27 ёшли словакиялик футболчи аллақачон француз клуби билан шахсий шартноманинг барча шартларини келишиб олган.
Манбанинг аниқлик киритишича, энди фақат икки клуб ўзаро келишиб олиши керак. ПСЖ ҳимоячини 60 миллион еврога сотиб олишга тайёр, “Интер” эса уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Шкриньяр ўтган мавсум “нерадзуррилар” сафида барча турнирларда 47та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол урди.
Фикрлар