ПСЖ "Интер" футболчисини "йўлдан урди"
“Интер” клуби ёзда шартномаси тугайдиган Милан Шкриньяр билан шартномани янгилаш бўйича келишувга эриша олмаяпти. ПСЖ эса бу вазиятни кузатиб бормоқда, дея хабар бермоқда “La Gazeta dello Sport”.
Франция жамоаси словакиялик ҳимоячини қўлга киритишга ўтган ёзда ҳам ҳаракат қилиб кўрганди. Бироқ “Интер” уни қўйиб юбормади. Бундан ташқари унга бир қатор АПЛ грандлари ҳамда "Реал" ҳам оғиз солмоқда.
Шкриньяр ушбу мавсум барча чемпионатлар доирасида жами 9 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар