ПСЖ Кантега 15 млн евро маош таклиф қилмоқда
Ads

Лондоннинг "Челси"  клуби ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте янги мавсумни ПСЖ сафида бошлаши мумкин.

Paris United нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 27 ёшли Франция терма жамоаси аъзосига йилига 15 млн евро маош таклиф қилишмоқда.

Ўз навбатида “аристократлар” Кантенинг трансферидан 100 млн евро ишлаб олишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга улар Кантени ПСЖ футболчиси Адриен Рабьога алмаштиришга ҳам тайёр.