ПСЖ келаётган чоршанба куни Неймар билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтишга жуда яқин турибди.

Берилган маълумотларга кўра парижликлар 25 ёшли бразилиялик футболчи учун белгиланган 222 млн евро товон пулини тўлаб, у билан янги ҳафта бошида расман шартнома имзолашни режалаштиришмоқда. Аниқроғи, Неймар узоғи билан чоршанба куни ПСЖ аъзосига айланиши мумкин.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, Неймар 27 июль куни Майами шаҳрида International Champions Cup турнири доирасида “Ювентус”га қарши баҳсда дебют қилиши мумкин.