ПСЖ клуби Мбаппега ўринбосар топди

  • 23 июль, 2024, 20:13
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Килиан Мбаппе ёзги трансферлар ойнасида "Реал Мадрид" сафига бориб қўшилди. Шундан сўнг Парижликлар Мбаппега ўринбосар қидирмоқда. Ҳозирда асосий даъвогар сифатида "Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо бўлиб турибди.

Tecno

Англиялик футболчига ПСЖдан ташқари "Ювентус" катта қизиқиш билдирмоқда. Ҳаттоки, "Боруссия Дортмунд" ҳам футболчини клубга қайтармоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Санчо ўтган мавсум қишки трансферлар ойнасида Германиянинг "Боруссия Дортмунд" сафига келиб қўшилган. Ҳозирда футболчининг Трансфермарктдаги нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!