ПСЖ Кулибали учун нақд 100 миллион евродан воз кечмоқчи

ПСЖ клуби жорий ёзги трансферлар даврида "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Франция чемпиони 29 ёшли сенегаллик футболчини жамоадан кетиши кутилаётган ҳимоячи Тиаго Силвага муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Бунинг учун парижликлар “Наполи”га 100 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!