ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конатени сотиб олиши мумкин.
"L'Equipe" хабарига кўра, "Ливерпуль" ҳимоячисига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳозирча уни қўлга киритиш учун ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Парижликлар Конатенинг устунлигини, унинг кўп қирралилиги деб билади - ҳимоячи ўнгда ҳам, чапда ҳам ўйнай олади.
Қайд этилишича, сўнгги бир неча ой ичида Конате "Ливерпуль" билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилган. Ибраима клуб раҳбарияти билан учрашувда янги шартномани муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Мерсисайдликлар яқин орада келишувга эришилишига ишонмоқда.
Фикрлар