ПСЖ Луис Энрике бўйича муҳим қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби ва Франциянинг амалдаги чемпиони “Пари Сен-Жермен” клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида бош мураббий Луис Энрике билан шартномани 2030 йилгача узайтирганини маълум қилди.

Испаниялик мутахассис 2023 йил ёзидан буён парижликлар жамоасини бошқариб келмоқда ва клуб тарихида кузатилмаган натижаларни қайд этмоқда.

Ҳозиргача жамоа Энрике раҳбарлигида икки марта Чемпионлар лигасида (2024/2025 ва 2025/2026 йилги мавсумларда) ҳамда УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоа уч марта Франция чемпиони (2023/2024, 2024/2025 ва 2025/2026 йилги мавсумларда) ва мамлакат Суперкубоги соҳиби бўлди.

Бундан ташқари, ПСЖ икки марта Франция кубогини (2023/2024 ва 2024/2025 йилги мавсумларда) ҳам қўлга киритди.

Энрикенинг ПСЖ билан аввалги меҳнат шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!