ПСЖ «Манчестер Сити» юлдузига кўз тикди
«Манчестер Сити»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Райан Шеркига «Пари Сен-Жермен» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, «ПСЖ» раҳбарияти Шерки жамоа услубига жуда мос тушишини таъкидламоқда. Париж клуби футболчини қўлга киритиш учун қишки трансфер ойноғидаёқ ҳаракат бошлаши ёки камида келаси ёзга тайёргарлик кўриши мумкин. Бу, айниқса, «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузиш масалалари туфайли қийин аҳволга тушиб қолса, янада долзарб бўлиши айтилмоқда.
Шу билан бирга, Шерки атрофидаги курашда фақат ПСЖгина эмас. Унга «Ливерпуль», «Челси» ва «Реал» ҳам кўз тиккан. Хусусан, «Ливерпуль» Шеркини у «Манчестер Сити»га ўтмасидан олдинёқ сотиб олишга урингани қайд этилмоқда.
Шуниси муҳимки, ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошланмагани таъкидланади.
Жорий мавсумда Райан Шерки барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда саккизта ўйинда майдонга тушди, тўртта гол урди ва икки марта ҳамжамоасини голли пас билан таъминлади.

Фикрлар