ПСЖ "Манчестер Юнайтед" билан супер юлдуз учун курашади

  • 14.02.2026 13:30
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Брайтон" таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балеба гранд клублар нишонига тушган.

Франциянинг ПСЖ клуби "Брайтон" ярим ҳимоячиси Карлес Балебани сотиб олмоқчи. Манбага кўра, Балеба парижликларнинг асосий трансфер мақсадига айланган ва улар футболчи учун 70-75 миллион евро атрофидаги суммани "чайкалар" ҳисоб рақамига ўтказиб беришга тайёр эканини маълум қилган. Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клублари ҳам Карлес учун кураш олиб боришга тайёр. Ўтган ёзда манкунянликлар 22 ёшли хавбекни сотиб олишга уринган эди, бироқ "Брайтон" сўраган 100 миллион еврони тўлашдан бош тортганди. Айни вақтда футболчининг нархи анчагина пастлаган, сабаби жорий мавсум у учун барқарор ўтмаяпти. 

Маълумот учун, Балеба жорий мавсумда умумий 24та учрашувда майдонга тушган. Бироқ бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!