ПСЖ манчестерликлар хафа қилган футболчига шартнома берди

Ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” юлдузи Жейдон Санчо бош мураббий Эрик тен Хаг билан келиша олмай қолгани учун “Боруссия Дортмунд”га ижарага бериб юборилган эди.

Гарчи бу ёз томонлар ўзаро келишиб олгани хабар қилинган бўлса-да, клуб англиялик ҳужумкор футболчини сотиб юбориши кутилмоқда.

Footmercato нашрининг маълум қилишича, ПСЖ Санчо атрофидаги вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Парижликлар ўйинчига шартнома бергани айтилмоқда.

Манбага кўра, Франция чемпиони тақдим қилган битим ўзида Жейдон Санчо талабларининг катта қисмини акс  эттирган.

“Манчестер Юнайтед” Жейдон Санчони 2021 йили “Боруссия Дортмунд”дан 85 миллион еврога трансфер қилганди. Бироқ Англияда Жейдон кутилган ўйинни намойиш қила олмади.

Transfermarkt порталига кўра, манчестерликлар билан яна икки йиллик шартномага эга ўйинчининг трансфер нархи уч баравар арзонлаб, 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!