Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ПСЖ машҳур дарвозабон трансфери бўйича иш бошлади

Нархи баланд посбон келади

ПСЖ янги дарвозабон олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Сабаби – Люка Шевалье ўйин амалиёти етишмаётгани учун жамоани тарк этиши мумкин. Шу боис россиялик Матвей Сафонов учун дарвозада рақобат янада кучайиши эҳтимолдан холи эмас.

Goal нашрининг Bild манбасига таяниб хабар беришича, парижликлар «Боруссия» дарвозабони Грегор Кобелни асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Гап шунчаки қизиқиш ҳақида эмас – Лига 1 гранди раҳбарияти сўнгги ҳафталарда Кобелнинг ўзи ва унинг яқин атрофи билан бир неча марта музокаралар ўтказган.

Маълумотларга кўра, ПСЖ бу трансфернинг молиявий томони ва ташкилий жиҳатларини синчиклаб ўрганмоқда.

28 ёшли Грегор Кобелнинг трансфер қиймати Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 40 миллион евро атрофида баҳоланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ