ПСЖ Мбаппе учун “Реал”дан ўч олади

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Килиан Мбаппенинг клубдан кетишига секин-аста кўника бошлади. Парижликлар асосий футболчисини йўлдан урган “Реал”дан ўч олиш режасини тузиб қўйди, деб хабар тарқатди Realmadrid Exclusivo нашри.

Манбага кўра, ПСЖ мутасаддилари “Реал” олишни мўлжаллаб юрган бошқа футболчиларни ўзига оғдириб олиш орқали мадридликлар режаларини пучга чиқара бошлайди. Биринчи навбатда, парижликлар “Қироллик клуби” анчадан бери кузатиб юбган франциялик Лени Йорони олиб келади. “Лилль”да ўйнаётган 18 ёшли футболчи дунёнинг энг иқтидорли марказий ҳимоячсиларидан бири ҳисобланади.

Йоро “Реал”га ўтишга яқин турибди. Парижликлар уни январь ойи ичида ўз сафига қўшиб олиш учун катта харажатлардан қочмайди. Ҳозир улар мана шу масалани тезроқ ҳал қилиш ҳаракатини бошлаб юборган.

Йоро жорий мавсумда барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушган. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этиши расмийлаштирилган. Йоро 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!