ПСЖ Мбаппени жамоада олиб қолиш учун ғалати йўл тутади

ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий жамоа етакчиси Килиан Мбаппени Парижда қолишга кўндиришнинг турли усулларини қўллаб кўрмоқда.

AS нашри клуб раҳбарияти Мбаппенинг қолишини икки омилга боғламоқда. Биринчидан, 24 ёшли форвард ПСЖда фаолиятини давом эттирса, Франция чемпионатлари тарихида энг зўр тўпурар номини олиб, тарихга кириш имконига эга бўлади.

Иккинчидан, Мбаппе ёзда бўладиган “Париж Олимпиадаси-2024” мусобақасида ғолиб чиқиши мумкин. ПСЖ раҳбарияти Килиан Франция олимпия терма жамоаси сафида 23 ёшдан катта бўлган уч ўйинчидан бири сифатида тўп тепишига қаршилик қилмайди.

Килиан Мбаппе ҳозирга қадар Лига 1 ўйинларида 179 та гол урган. Бу борада рекорд “Монако”да ўйнаган Делио Оннисга тегишли. У миллий чемпионатда ўз ҳисобига 299 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!