ПСЖ Месси ўрнига зўр ҳужумчи топди

Кейинги пайтда Европа футболини ёритаётган аксарият манбалар Лионель Месси ПСЖ билан янги шартнома тузмаслиги ҳақида бонг урмоқда.

Calciomercato нашрининг хабар беришича, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти аргентиналик юлдузнинг кетишига тайёр. Парижликлар Месси кетган тақдирда унинг ўрнини қайси ҳужумчи эгаллашини ҳал қилиб қўйган.

Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ “Милан”да порлаётган Рафаэль Леауни трансфер қилишга тайёр. Португалиялик ҳужумчининг шартномасида бадал суммаси 150 миллион евро экани кўрсатилган.

Бироқ, Леаунинг ҳамкорлиги бир йилдан кейин якунланиши сабабли бу сумма ёзда сезиларли даражада пасаяди. ПСЖ шундан фойдаланиб қолмоқчи. Рафаэлнинг ўзи эса, миланликлар билан хайрлашишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rahmonov Shuhrat
25/03/2023 19:28
Sarlovxani xam yorasizlarda Messidan zo'r Ronaldodan zo'r xujumchi topdi unaqasi yo'q buni fudbol olami yaxshi biladi. Shunchaki o'rniga xujumchi topdi desa bo'ladiku. Umuman olganda Leao arzigulik fudbolchi emas. Xozirgi fudbolda Ronoldo va Messi darajasidagi fudbolchi yo'q. Keyin Leao izlab topilgan fudbolchi emas