ПСЖ Неймардан ҳам воз кечди
ПСЖ раҳбарияти жанубий америкалик юлдузлар – Неймар ва Лионель Месси билан хайрлашишга тайёр.
Айни пайтда жароҳатини даволатаётган Неймар ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. L'Équipe нашрининг маълум қилишича, клуб спорт директори Луиш Кампуш бразилиялик юлдузнинг кетишига қаршилик қилмайди.
ПСЖ Неймарни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бермоқчи. Мутасаддилар 31 ёшли ҳужумчи клубнинг янги лойиҳасига мос келмаслигини таъкидламоқда. Ушбу лойиҳада жамоани ёшартириш ва унда франциялик футболчилар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Неймарнинг тақдири унинг агенти Пини Захави ва ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифийнинг келишувига боғлиқ бўлади.
Фикрлар