ПСЖ "Реал" футболчисини ололмади

“Реал”ни тарк этишга тайёргарлик кўраётган Рафаэль Варанни трансфер қилиш мақсадида ПСЖ мадридликларга расмий таклиф юборгани ҳақида маълум қилган эдик.

Варан ўз ҳамюртлари чорловини қабул қилмади.

Маълумотларга қараганда, 27 ёшли ҳимоячи ўз кучини Англия чемпионатида синаб кўрмоқчи. Варан ПСЖга рад жавобини бериш орқали ўзига жиддий харидор бўлаётган “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишга розилигини намойиш қилди.

“Реал” ҳимоячисининг трансфер суммаси 50-70 миллион ўртасида баҳоланмоқда. Вараннинг “Қироллик клуби” билан ҳамкорлиги 2022 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган. У амалдаги битимни узайтиришдан бош тортди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!