Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ПСЖ "Реал"нинг йирик трансферини барбод қилмоқчи

180 миллион евро кўп нарсани ҳал қилади

Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумкор футболчиси Майкл Олисе фаолиятини яна ватанида давом эттириши мумкин. Fichajes нашри хабар беришича, футболчини ўз сафига қўшиб олишга ПСЖ жиддий қизиқиш билдирган.

Маълумотларга кўра, Париж клуби вингер трансфери учун немис жамоасига 180 миллион евро таклиф қилишга тайёр. 

"Пари Сен-Жермен" Майкл Олисени қўлга киритиш борасида уни кузатиб келаётган яна бир гранд — "Реал" билан рақобат олиб боради.

Ўтган мавсумда Олисе Мюнхен клуби таркибида 52 та ўйинда майдонга тушди. У 22 та гол урди ва 31 бор ҳамжамоаларига голли пас берди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 150 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ