ПСЖ: Уч футболчи кетиб, бешта ўйинчи келади

Foot Mercato нашрининг маълум қилишича, ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида жамоага олиб келинадиган ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Манба тарқатган маълумотга кўра, парижликлар келаси мавсум олдидан ўз таркибига Секо Фофана, Кефран Тюрам, Поль Погба, Сергей Милинкович-Савич ва Николо Бареллани қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, клуб мутасаддилари жамоага фойдаси тегмаётган бир неча ўйинчи билан ҳам хайрлашади.

Биринчилардан бўлиб Париж клубини Жоржиньо Вейналдум, Леандро Паредес ва Андер Эррера тарк этиши талаб қилинмоқда.

ПСЖ жорий мавсумда Франция чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган бўлса-да, Чемпионлар лигасини эрта тарк этгани клуб хўжайинларини қониқтирмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!