ПСЖ ва "Барса" Родри учун курашга қўшилди
Ёзги трансфер ойнаси қизғин паллага кирган бир пайтда, «Манчестер Сити»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес атрофидаги интрига янада кучаймоқда. Футболчини қўлга киритиш учун курашаётган клублар сафига яна икки европалик грант қўшилди.
RMC Sport хабарига кўра, 30 ёшли Родри учун асосий даъвогар сифатида кўрилаётган мадридлик «Реал»га рақобатчи пайдо бўлди. Испаниялик ярим ҳимоячига энди ПСЖ ва «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга қараганда, Париж клуби аллақачон «Манчестер Сити» раҳбарияти билан боғланиб, футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан дастлабки мулоқотни бошлаб юборган.
«Барселона» эса Родрини жамоа марказидаги асосий фигуралардан бири — ҳозирча жароҳатдан тикланиш жараёнида бўлган Френки де Йонг учун муносиб алмашинув сифатида кўрмоқда. Каталония клуби ярим ҳимояни қайта қуриш режалари доирасида испаниялик футболчини стратегик вариант сифатида баҳолаяпти.
Шу билан бирга, Родрининг ўзи келаси мавсумни мадридлик «Реал» сафида бошлашни афзал кўриши ҳақидаги хабарлар ҳам йўқ эмас. ОАВда тарқалган маълумотларга қараганда, жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилган ярим ҳимоячи «Қироллик клуби» билан шахсий шартнома шартлари бўйича аввалдан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда.

Фикрлар