ПСЖ Ямални сотиб олмоқчи
ПСЖ клуби "Барселона" юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, парижликлар 16 ёшли вингер Ламин Ямални ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг хабар беришича, ПСЖ ҳали испанияликнинг трансфери бўйича ҳеч қандай таклиф билан чиқмаган. "Кўк-анорранглилар" Ямални сотиш ниятида эмас ва уни келажакда асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда ва ҳатто келаси мавсумдан унга 10-рақамни бермоқчи.
Испания чемпионатининг ушбу мавсумида Ламин тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ "Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб Ламинни 200 миллион еврога сотишдан бош тортганини айтганди.
Фикрлар