ПСЖ яна бир футболчидан воз кечди

ПСЖ раҳбарияти таркибни тозалашни давом эттиради. Le10Sport нашрининг хабар беришича, парижликлар воз кечган навбатдаги ўйинчи Преснель Кипмембе бўлади.

Клуб келаси мавсум олдидан “Интер” юлдузи Милан Шкриньярни сотиб олишга қарор қилган. Шу боис, энди ҳимоя чизиғида Кипмембенинг хизматига эҳтиёж бўлмайди.

26 ёшли ўйинчининг трансфер суммаси 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача имзоланган.

ПСЖ тарбияланувчиси бўлган бу ўйинчи ўтган мавсумда 42 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!