ПСЖ яна бир қиммат харидни амалга оширмоқчи

ПСЖ “Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньярни сотиб олиш борасидаги фикридан қайтмаган.

“Le Parisien” нашри хабарига кўра, парижликлар клуби айни дамда Милан клуби билан 27 ёшли футболчининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Аниқлик киритилишича, клублар тўлов миқдори бўйича келиша олмаяпти. “Интер” бонуслар билан бирга 80 миллион евро талаб қилмоқда, парижликлар эса атиги (!) 60 миллион тўлашга тайёр.

Маълумот ўрнида, Шкриньярнинг "Интер" билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!