ПСЖ янги ҳимоячи билан деярли келишувга эришди

"Интер" футболчиси Милан Шкриньяр ПСЖга ўтиши кутилмоқда. У миланликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортди. 

27 ёшли ҳимоячининг "нерадзуррилар" билан келишуви шу мавсум охирида якунига етади. "L'Equipe" нашри хабарига кўра, футболчи Парижга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Маълумот ўрнида, Милан миланликлар сафида А Сериянинг 18 та ўйинида майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!