
ПСЖ ёзда А Сериядан форвард олиб келмоқчи
Франция чемпиони ПСЖ Италиянинг "Ювентус" клуби аъзоси бўлган марказий ҳужумчи Душан Влахович билан жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда "Caught Offside" журналистлари хабар тарқатди.
Манбага кўра, парижликлар 25 ёшли сербиялик футболчини айнан шу трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Влаховичнинг бозордаги нархи тахминан 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
У ўтган мавсумда туринликлар таркибида 41 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.
Шунингдек, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике ҳам ушбу трансферни хоҳлаётганини раҳбариятга билдирган. Маълум бўлишича, сербиялик форвард Рамошга ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Фикрлар