ПСЖда энди иккита Мбаппе ўйнайди
Франция чемпионатининг 17-турида ПСЖ футболчилари “Мец”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллашувда Килиан Мбаппе дубль қайд этди.
Ўйинда қайд этилган тарихий воқеа ҳам Мбаппелар оиласига тегишли бўлди. Беллашув охирида Килианнинг укаси Итан ПСЖдаги дебютини нишонлади.
Жамоасига ғалаба келтирган Килиан укасининг дебютига муносабат билдирди.
- Биз бахтлимиз, Итанга ПСЖдаги расмий дебюти ёқди, менга эса, унинг майдонга тушгани акаси сифатида ундан кўпроқ қувонч бағишлади.
Мен буни кутмаган эдим ва бу баҳс бир умр хотирамда қолади. Мен учун Итаннинг майдонда бўлиши жуда муҳим. Шунингдек, ғалаба ва голлар ҳам жуда ёқимли. Ажойиб кун бўлди, - деди Килиан Мбаппе.
Итан Мбаппе бунгача парижликлар сафида фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок этиб келаётган эди. “Мец”га қарши баҳс унинг расмий ўйиндаги расмий дебюти бўлди.
Фикрлар