ПСЖдагилар хотиржам!

ПСЖ Килиан Мбаппенинг шартномаси борасида оптимистик муносабатда. 

Аввалроқ, "Реал" ПСЖ форвардини январда ўз сафига қўшиб олиши ҳақида хабарлар чиққанди. Французга йиллик 26 миллион евро маош ва 130 миллион шартнома учун бонус таклиф қилинган. 

Шунга қарамай, Париж клуби раҳбарияти хотиржам. Қайд этилишича, Мбаппе ПСЖда бахтли ва раҳбарият уни 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтиришига умид қилмоқда. 

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида 22 учрашувда 21 та гол киритди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!